Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Битта астронавт кийими учун $300 миллион

A A A
Битта астронавт кийими учун $300 миллион

Инсониятнинг фазога чиққанига ярим асрга яқинлашди. Бу муддатда космосга қадам қўйган астронавтларнинг скафандри такомиллашгандан такомиллашиб бормоқда. Бу кийим Голливуд киноларидаги каби бир неча дақиқада кийилмайди, астронавт махсус костюмни кийиш учун соатлаб вақт сарфлайди.

NASA маълумотларига кўра, скафандр 16 қаватгача бўлиши мумкин. Уларнинг ҳар бири, аввало, халқаро станцияда синовдан ўтади. Скафандр совутиш тизимига эгами, астронавт исиб кетишига сабаб бўлмайдими, тана бўйлаб кислород тарқатиш ва карбонат ангидрид газини ҳайдаб чиқариш функцияларини бажарадими, буларнинг ҳаммаси муҳим.

Скафандрнинг энг муҳим қисми бу қўлқоплар ҳисобланади. Фазода астронавтнинг бармоқлари исиб кетиши мумкин, шунинг учун қўлқопларга сотувиш тизими ўрнатилади. Улар оғир бўлмаслиги ҳам шарт, сабаби фазода чаққон ҳаракат қилиш талаб қилинади.

Aртемис дастури доирасида НAСA 1 марта Ойга юборадиган аёл ва қора танли одам энг сўнгги ишланаётган хЕМУ скафанрдини кияди. Охирги 4 йилда хЕМУ скафандрини ишлашга 300 млн доллар пул ишлатилган.

Киритилди: 21:14 16.06.2021. Ўқилди: 3989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда