2 январь, шанба куни биткоиннинг қиймати 4 фоиздан ошди.
Буни “CoinMarketCap” порталидаги савдо маълумотлари тасдиқламоқда.
Унга кўра, криптовалютанинг нархи Тошкент вақти билан 18.38да 30,8 минг долларга етган.
Маълумот ўрнида, биткоин бутун глобал криптовалюта бозорининг тахминан 71,1 фоизини ташкил қилади.