Қарши шаҳри кўчаларида автомашинада шоу ўтказган бир гуруҳ талабалар маҳкамага тортилди.
Гап шундаки, Қарши давлат университети битирувчи талабалари битирув тадбирларини ўзига хос нишонлашни режалаштиради ва бир гуруҳ бўлиб автомашинани инсон ҳаёти учун хавфли бўлган услубларда бошқаришади.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси раислигида мазкур иш кўриб чиқилиб, талабаларнинг ҳаракатига қонуний чора кўрилди. Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган битирувчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, машинани бошқарган талаба бир йилга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.