Бишкекда Қирғизистон – Туркия бизнес форуми бўлиб ўтди.
Анжуман Қирғизистон билан Туркия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланди. Тадбирда мамлакат иқтисодиётига Туркия инвестициясини жалб қилиш, турли тармоқларда қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда Қирғизистон маҳсулотларини Туркия бозорига йўналтириш масалалари муҳокама қилинган.