Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бишкекда биринчи марта коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари аниқланди

Бишкекда биринчи марта коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари аниқланди

Бишкекда COVID-19 вирусини қайта юқтиришнинг 2та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бош шифокори Кубан Кундашев маълум қилди, деб хабар берди Кабар агентлиги.

Бош шифокорнинг сўзларига кўра, ҳозирда коронавируснинг қайта ташхиси қўйилган ҳолатлар ва касалхонадан ташқари пневмония сони тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.

«Аммо пойтахтда расмий равишда тасдиқланган коронавирусни қайта юқтириш иккита ҳолати аниқланди. Лекин билишимча, уларнинг сони еттитага етган бўлиши керак», - деди у.

Шунингдек, марказ раҳбари қайта юқтиришнинг биринчи ҳолати бир кишида лабораторияда аниқланган, иккинчи корнавирусни қайта юқтирган шаҳар аҳолиси пневмонияни касалхонадан ташқарида юқтирганини айтди. Илгари, касаллик кучайганида, унинг ўпкаси 25% зарар кўрган бўлса, энди 65% га етди.

Киритилди: 13:15 20.10.2020. Ўқилди: 1721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!