Биржада бензин нархи яна қимматлади. 16 октябр ҳолатига кўра АИ-80 бензинининг 1 тоннаси 10 млн 32 минг сўмгача қимматлашди.
Бу рекорд кўрсаткичдир. Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида ўтказилган савдоларда ушбу маркадаги бензиннинг ҳар тоннаси 7 млн 293 минг сўмдан сотилган. Бир йил давомида биржа нархлари 37,5 фоизга ошган.