Испания оммавий ахборот воситалари биринчи ва афсонавий McAfee антивирусининг яратувчиси Жон Макафининг қамоқхонада ўз жонига қасд қилганлигини хабар қилмоқда. Унинг жасади камерадан топилган.
Жон Макафи солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбланган. Макафининг ўзи унинг таъқиб қилиниши "сиёсий" эканлигини айтганди.