Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Биринчи тижорат 5G станциялари Россияда 2026 йилда ўрнатилади

A A A
Биринчи тижорат 5G станциялари Россияда 2026 йилда ўрнатилади


Рақамли ривожланиш вазири Мақсут Шадаев 2026 йилдан бошлаб Россиянинг йирик шаҳарларида маҳаллий 5G база станцияларини жойлаштиришни бошлаш режаларини маълум қилди.

Янги авлод тармоқларини ишга туширишга тайёргарлик кўриш доирасида мамлакатнинг етакчи уяли алоқа операторлари 2030 йилгача 100 миллиард рубллик ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар туздилар.

Умид қиламанки, 2025 йилда бизда 5G база станцияларини оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 2026 йилдан бошлаб биз уларни мегаполисларга фаол ўрнатишни бошлаймиз”, — деди Шадаев.
Шаҳарларда ва аҳоли зич жойлашган ҳудудларда 5Г тармоқларининг ишлаши учун 4,4–4,99 ГГтс частота диапазони қўлланилади. Бу радиочастота диапазони тақсимот жадвалидан маълум бўлди.

Бироқ, ушбу частоталарни 5G тармоқлари учун ишлатишдан олдин, уяли алоқа билан мос келмайдиган радио жиҳозларининг ушбу диапазонларини тозалаш муаммосини ҳал қилиш керак бўлади. 5G тармоқлари учун зарур частоталарни ажратиш ва чиқариш жараёни бир неча йиллардан бери муҳокама қилинмоқда, дея таъкидлади «Известия».

Киритилди: 15:57 17.02.2024. Ўқилди: 1025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!