Заррух Адашев UFC даги биринчи ғалабасини қайд этди. Энг енгил тоифада унга Райян Бенуа рақиблик қилди.
3 раунд натижасига кўра Адашев уччала ҳакамнинг очколарида ғолиб деб эълон қилинди. Заррух жангдан кейин анча ўзини эмоционал тутди. Чунки у мағлубиятли серияни ёпди.
Шунингдек, биринчи раундда Заррух қўлини синдириб олгани ҳам маълум бўлди. Ғалабалар давомий бўлсин!