Назарий жиҳатдан бир вақтнинг ўзида коронавирус ва грипп вирусини юқтириш мумкин. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сеченов университети юқумли касалликлар кафедраси мудири Елена Волчкова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, грипп эпидемияси бошлангани тўғрисида ҳали маълумот йўқ. Шу муносабат билан, у иккита вирусга бир вақтда чалинишнинг олдини олиш учун одамларни гриппга қарши эмланишга чақирди.
Волчкова, коронавирус ёки грипп билан касалланган одам бошқалар билан алоқа қилмаслиги, уйда бўлиши лозимлигини қўшимча қилди.