Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бир вақтда ҳам грипп ҳам коронавирус юқтириб олиш хавфи хатарли

Бир вақтда ҳам грипп ҳам коронавирус юқтириб олиш хавфи хатарли

Бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтириб олиш ниҳоятда хавфли. Чунки одамнинг иммунитети биратўла иккита касалликка қарши курашиши қийин. Бу ҳақда Британиянинг «Daily Express» газетаси маълум қилмоқда.

Портленддаги тиббиёт маркази шифокори Рави Томарнинг ушбу нашрга берган интервьюсига кўра, биратўла иккита вирусни юқтириб олиш эҳтимоли ҳамиша бўлган. Айниқса, 65 ёшдан ошган кексалар, ҳомиладор аёллар, шунингдек, диабет, астма ва юрак-қон томир касалликларидан қийналаётган одамлар бундай муаммога кўпроқ дуч келишади.

Экспертнинг таъкидлашича, борди-ю, одам биратўла иккита вирусни юқтириб оладиган бўлса, узоқ вақт даволанишига тўғри келади. Шунингдек, бундай ҳолат ўлим хавфини оширишини унутмаслик керак.

Киритилди: 08:15 02.11.2020. Ўқилди: 1830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!