Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ерлари хорижликларга сотилаётгани ҳақидаги фикрни ёлғон ва дезинформация деб атади. Бу ҳақда давлат раҳбари шанба куни Туркистондаги Миллий қурултойда сўзлаган нутқида маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.kz Оқорда матбуот хизматига таяниб.
"Ер - асосий бойлигимиз. Усиз давлатимиз ҳам бўлмайди. Аждодларимиз бизга мерос сифатида улкан ҳудудни мерос қилиб қолдирган. Биз уни асраб-авайлашимиз, обод қилишимиз шарт. Баъзида еримиз хорижликларга сотилмоқда, деган фикрни эшитиш мумкин.
Бу ёлғон ва нотўғри маълумот. Ер масаласида биз аллақачон фундаментал қарор қабул қилдик ва ниҳоят қонун билан мустаҳкамланди. Биз аждодларимизнинг аҳдига ҳамиша содиқ қоламиз. Бир қарич ҳам еримиз чет элликларга берилмайди. Биз уни кўз қорачиғидек асраб қоламиз”, деди у.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, чегара ҳудудларидаги вазият бевосита мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва фаровонлигига таъсир қилади.
"Бу стратегик аҳамиятга эга масала. Афсуски, айрим чегарадош аҳоли пунктларида аҳоли сони кескин камайиб кетди. Бунга, жумладан, ўша пайтдаги айрим ҳудудларни бирлаштириш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳам таъсир кўрсатди. Ўтган йили биз ҳудудларни ташкил этган эдик. Абай, Улитау ва Жетису, бу қадам бу ҳудудларнинг ривожланишига кучли туртки берди”, — деди Қозоғистон президенти.