Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бир нечта туманларда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бир нечта туманларда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Д.Т.” МЧЖ раҳбари А.У. ва бошқалар мотокультиватор, мини трактор ҳамда парранда озуқалари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун ажратилган 530 млн сўм имтиёзли кредит эвазига шартномада кўрсатилган техника ва ускуналарни харид қилмасдан “Д.У.”, “S.P.” ва “S.M.” МЧЖларга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.B.” хусусий корхонаси раҳбари Б.Б. 18 нафар фуқарога иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда артезиан қудуғини қазиш учун ажратилган 492,3 млн сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро О.Х. (талон-торож қилиш ва фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар 12 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали, уларнинг номига тижорат банки филиалидан 212 млн сўм микроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-модда (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:24 08.02.2023. Ўқилди: 1385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!