Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Биологлар илк умрбоқий мавжудотни аниқлашди

Биологлар илк умрбоқий мавжудотни аниқлашди

Биологлар илк умрбоқий мавжудотни аниқлашди, дея хабар бермоқда darakchi.uz Hi-Tech News нашрига таяниб.

Ўлмайдиган мавжудот мақоми фан тилида Turritopsis nutricula медузага тегишли бўлиб, унинг катталиги бор-йўғи 3-5 сантиметрдир. Ушбу медуза тури ўзини ёшартириш хусусиятига эга. Унинг организми катта ёшли ҳолатга келгач, денгиз тубига чўкади ва хитин қобиғига ўралади. Сўнгра у ўсимтага айланади.

Хитин қобиғи остида медузанинг барча ҳужайралари бутунлай янгиланади ва у ривожланишининг дастлабки ҳолатига қайтади. Кейин эса медуза қобиқни ёриб чиқиб, то кексаймагунча яшашда давом этади. Шундан сўнг жараён яна такрорланади. Ушбу ёшариш жараёни саноқсиз марталаб қайтарилиши мумкин.

Ҳозирда олимлар ушбу феноменни ўрганишмоқда.

Manba: zarnews.uz

Киритилди: 06:06 02.05.2019. Ўқилди: 3321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!