Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Биньямин Нетаньяху Трампнинг таклифига биноан Вашингтонга ташриф буюради

Биньямин Нетаньяху Трампнинг таклифига биноан Вашингтонга ташриф буюради

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 27 июль куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан Вашингтонга ташриф билан жўнаб кетади. Бу ҳақда Исроил ҳукумати раҳбари канцелярияси маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

«Президент Трампнинг таклифига биноан Бош вазир Биньямин Нетаньяху келаётган душанба куни Вашингтонга ташриф билан жўнаб кетади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 29 июль куни Нетаньяху Оқ уйда Трамп билан учрашади. Бундан ташқари, бош вазир сенатор Линдси Грэм билан видолашув маросимида иштирок этади.

Киритилди: 20:13 24.07.2026. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!