Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Билол Чуғтай ҳам Google DeepMind’ сабаб истеъфога чиқди

Билол Чуғтай ҳам Google DeepMind’ сабаб истеъфога чиқди

Сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича мутахассис Билол Чуғтай ҳам Google DeepMind’дан технология инсониятни йўқ қилишидан қўрқиб истеъфога чиқди.

Билол Чуғтай келгуси йилларда сунъий интеллект компаниялари инсон имкониятларидан ҳар жиҳатдан устун бўлган супер ақлли тизимларни яратишига қарши ишдан кетганини маьлум қилди.

"Вазият янада ёмонлашади: менимча, кейинги бир неча йил ичида сунъий интеллект компаниялари ҳар бир соҳада инсон имкониятларидан сезиларли даражада устун бўлган супер ақлли сунъий интеллект тизимларини яратишда муваффақият қозонишлари мумкин. Мен бу сунъий интеллект тизимлари биз хоҳлаган нарсани бажаришига амин эмасман. Мен сунъий интеллект инсониятни йўқ қилишга қодирлигига ва бизда бунга йўл қўймаслик учун вақт тугаб қолишига қатъий ишонаман" - деди Билол Чуғтай.

Аввалроқ тадқиқотчилар Жо Бентон ва Жейкоб Коксон Anthropic'ни тарк этишган эди. Уларнинг иккаласи ҳам сунъий интеллект инсониятни йўқ қилишидан қўрқишини айтишган.

Киритилди: 21:45 17.09.2026. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!