Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Билармидингиз?! “Эверест” ер юзидаги энг баланд чўққи эмас

Билармидингиз?! “Эверест” ер юзидаги энг баланд чўққи эмас

“Эверест” (денгиз сатҳидан 8848 метр баландликда) дунёнинг энг баланд чўққи, деб тан олинганидан ҳар бир алпинист унинг чўққисига чиқишни орзу қилади. Бироқ, маълум бўлишича, энг баланд чўққи Гавай оролларидаги Мауна-Кеа экан.

“Мауна-Кеа”нинг этаклари Тинч океанининг тубида, 6 километр чуқурликда жойлашган. Океандан тепадаги қисми эса 4205 метр. Агар сув остидаги баландлиги ҳам қўшилса, тоғ этагидан чўққисигача бўлган оралиқ 10203 метрдан иборат бўлади. Бу эса уни нафақат Ер юзидаги, балки бутун Қуёш тизимидаги энг баланд тоғлар сирасига киришини англатади, дейди "xabardor.uz".

Олимларнинг айтишича, Ойдаги энг баланд тоғ 8 минг метрдан ошмас экан. Венера сайёрасидаги 

Иштар платосининг майдони Тибетдан 2 баравар катта, марказида эса 11 минг метрлик улкан чўққи мавжуд. Марсдаги Олимп эса жуда баланд – 24 километр.

Киритилди: 20:45 20.11.2019. Ўқилди: 11696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!