Бугун 23 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бехзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари бўлди

Бехзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари бўлди

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

Киритилди: Бугун 16:24. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!