Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Беш Европа давлати мигрантларни Руандага жўнатмоқчи

Беш Европа давлати мигрантларни Руандага жўнатмоқчи

Австрия, Германия, Греция, Дания ва Нидерландия бошпана бериш рад этилган, аммо ўз юртига қайтариш имкони бўлмаган мигрантларни Руандадаги махсус марказларга жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Германия ички ишлар вазири Александр Добриндтнинг айтишича, марказларни ташкил этиш бўйича музокаралар яқин вақтда бошланади. Ушбу ташаббус мигрантлар оқимини камайтиришга ҳам қаратилган.

Австрия канцлери Кристиан Штоккер буни миграция сиёсатидаги “тарихий ўзгариш”деб атади.

Киритилди: 15:12 17.11.2026. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар