Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Берлин Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмаяпти

Берлин Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмаяпти

Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот котиби маълум қилди.

"Исроилнинг хавфсизлиги Германия ҳукумати учун энг муҳим ва устувор йўналишлардан биридир. Шу сабабли, Берлин яқин муддатларда Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмаяпти", — деди Штефан Корнелиус.

Расмийнинг сўзларига кўра, Берлин Фаластин давлатини тан олишни Яқин Шарқ можаросини “икки халқ - икки давлат” тамойили асосида ҳал қилиш йўлида “охирги қадамлардан бири” деб билади.

Шу билан бирга, Корнелиус Исроилни Ғазо секторидаги фалокат даражасидаги гуманитар вазиятни дарҳол ва тубдан яхшилашга, ҲАМАС жангариларини эса қуролларини ташлаш ва гаровдагиларни озод қилишга чақирди.

Киритилди: 20:35 25.07.2025. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!