Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бензема «Ал-Ҳилол»даги келажаги борасида қарорини айтди

Бензема «Ал-Ҳилол»даги келажаги борасида қарорини айтди

«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Карим Бензема жорий мавсумда Саудия Арабистони клубини тарк этмаслигини маълум қилди.

«Мен «Ал-Ҳилол»да қоламан», — дея француз футболчисининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирди. Шу тариқа, Бензема сўнгги кунларда унинг келажаги борасида тарқалган миш-мишларга нуқта қўйди.

Бензема 2026 йил февралида «Ал-Иттиҳод»ни тарк этиб, «Ал-Ҳилол» сафига қўшилган эди.

Француз ҳужумчиси профессионал фаолиятини «Лион»да бошлаган. 2009 йилда у «Реал»га кўчиб ўтиб, Мадрид клубида 14 мавсум ўтказди ва 25 та совринни қўлга киритди. Улар орасида Чемпионлар лигасининг бешта бош соврини ҳам бор.

2022 йилда Бензема «Олтин тўп» соҳиби бўлди. У 2023 йил ёзида «Реал»дан кетиб, Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига ўтганди.

Киритилди: 09:48 21.08.2026. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар