Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг сўзларига кўра, Россия Украинага бостириб кириши натижасида унинг халқаро майдондаги аҳамият даражаси қисқарди.
"Президент Путин аввалги каби қудратли эмас. Энди у ўзи қурган қафасдаги одам. Унинг армияси чарчаган, катта йўқотишларга учраган. Бу буюк рус армиясининг обрўсига путур етказди.
У нафақат Украинага қилган иши, балки ўз армиясига қилганларининг оқибати билан ҳам яшаши керак", — деди Уоллес Sky News телеканалига.