Белоруслик талаба Геннадий Короткевич нуфузли халқаро чемпионат ҳисобланган Google Code Jam ғолиби бўлди. Ушбу мусобақада 50 000 нафардан зиёд дастурчи иштирок этган.
Google Code Jam чемпионати 2003 йилдан буён ўтказиб келинади. У дастурлаш бўйича энг машҳур ва оммавий чемпионат ҳисобланади. Чунки унинг ғолиблари келгусида Google компанияси ходимига айланиши мумкин. Ушбу мусобақада истаган киши қатнаша олади, аммо саралаш шартлари жуда қаттиқ. Иккинчи даврага атиги 500 киши ўта олади, финалга эса энг зўр 25 нафар дастурчи чиқади.
Геннадий Короткевич томонидан қаторасига беш марта биринчилик забт этилди. Бундай натижага бундан олдин Google Code Jam иштирокчиларидан ҳеч ким эриша олмаган. Короткевич — ҳақиқий талант, ACM ICPC дастурлаш бўйича икки марта жаҳон чемпиони, «Яндекс. Алгоритм» мусобақасининг беш карра ғолиби. Мусобақа ягунларига кўра, у полшалик Камил Дебовскни 8 балга ортда қолдириб, жами 104 балл тўплади.
Ғолибнинг айтишича, унинг учун мусобақанинг энг мураккаб жойи, конкурс қоидаларининг ўзгарганида бўлди. Энди тест натижалари бўйича қарорни иштирокчиларнинг шахсий машиналари эмас, балки компьютер ҳайъати қабул қилади. Шунингдек, мусобақа ўтказиш тизими ҳам қайта ёзиб чиқилган.
Google ўтказган конкурсда ғолиб бўлганига қарамай, Геннадий ҳозирча хорижга кетишни ният қилмаяпти. Иқтидорли дастурчи ИТМО университети аспирантурасида ўқишни давом эттирмоқчи.
Manba: terabayt.uz