Белгородда турар-жой биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишлари ва вайроналарни олиб ташлаш ишлари якунланди. Қутқарувчилар вайроналар остидан 17 кишини қутқаришга муваффақ бўлган.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, турар-жой биносининг вайрон бўлишига Украина томонидан учирилган “Точка-У” ракетаси парчаларининг келиб урилиши сабаб бўлган.