Бельгия мудофаа вазири Людивине Дедондер мамлакатда уларни Украинага жўнатиш учун яроқли танклар йўқлигини айтди.
"Тахминан ўн йил олдин, танкларни сотишга қарор қилинди, улар ҳозир ишламай қолди", - дея унинг RTL телеканалига берган интервьюсидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Шу билан бирга вазир Дедондер Киевга муқобил юборишни таклиф қилди.
"Мен украиналикларнинг ҳаво мудофааси ва танкга қарши уруш, шунингдек, ўқ-дорилар бўйича энг долзарб эҳтиёжларини қондирадиган қўшимча ёрдам таклиф қиламан", деб қўшимча қилди у.