Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бельгияда тиббиёт ходимлари иш ташлашди

Бельгияда тиббиёт ходимлари иш ташлашди

Бельгияда тиббиёт ходимлари норозилик намойиши ўтказмоқда: акция иштирокчилари иш ҳақини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилашни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар касалхоналар ва қариялар уйларида ходимлар сонини кўпайтириш зарурлигини таъкидламоқда, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Брюссел кўчаларига 20 мингга яқин одам чиқди.

Ҳукумат вакиллари намойишчилар муаммосини ҳал қилиш кераклигини тан олдилар, аммо ҳозирча фақат режа таклиф қилишди.

«Бу ерга келишимиздаги талабимиз ҳамширалар сонини кўпайтириш, бу касб ёшларга қизиқ бўлиши керак. Чунки бу касбда ишлаб туриб, мустаҳкам оилавий ҳаёт яратиш қийин, – дейди ҳамшира Тания Гендерес.

Бельгия касаба уюшмаси ҳукуматнинг ҳаракатларини танқид қилди – коронавирус инқирози пайтида кўплаб тиббиёт ходимлари вазифаларнинг кўплигига бардош бера олмай, ўз иш ўринларини тарк этишган. Янги ходимлар жалб этилмаганлиги сабаб, беморларга тўғри хизмат кўрсатилмайди. Шунингдек, бюджетда бу соҳани қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмаган.

Киритилди: 15:39 01.02.2023. Ўқилди: 2064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!