Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Белгия йил охиригача Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермоқчи

Белгия йил охиригача Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермоқчи

Белгия ҳукумати 2024 йил охиригача АҚШда ишлаб чиқарилган бир нечта F-16 қирувчи самолётларини Украинага топшириш ниятида, деб хабар қилди Белгия бош вазири Александр Де Кроо ва мамлакат мудофаа вазири Людивин Дедондер жума куни кечқурун қўшма матбуот анжуманида. Бу ҳақда 26 апрелда BRF медиа-компанияси хабар берди.

Ўзини Россиядан ҳимоя қилаётган мамлакатга самолётларни етказиб беришнинг аниқ муддати кўрсатилмаган, аммо Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, бу «иложи борича тезроқ» амалга оширилиши керак. 2023 йил октябр ойида Дедондер Белгия F-16 самолётларини 2025 йилдан эртароқ етказиб бера олишини айтди.

Мамлакат томонидан етказиб бериладиган жанговар самолётлар Белгия солиқ тўловчиларининг пуллари ҳисобига эмас, балки музлатилган Россия активларидан фоизлар ҳисобига молиялаштирилади, дея аниқлик киритди бош вазир.

Киритилди: 10:18 27.04.2024. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!