Брюссель шаҳри маъмурияти УЕФА Миллатлар лигаси доирасида 6 сентябрга белгиланган Бельгия – Исроил учрашувини пойтахт стадионида қабул қилишдан бош тортди. Ушбу қарор Яқин Шарқда вазият кескинлашиши билан боғлиқ, дейилган шаҳар мэрияси тарқатган хабарда.
– Яқин Шарқда вазият фожиали тус олганини ҳисобга олиб, Брюссель шаҳри бургомистрлар коллегияси ҳамда уларнинг ўринбосарлари ҳудудда бундай мусобақани ўтказиш ўта хавфли эканидан огоҳлантиради, – дейилган ҳужжатда.
Расмий Брюссель хавотир олишича, матч оммавий норозилик келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолат ишқибозлар, Брюссель аҳолиси ҳамда полицияга хавф туғдиради.