Бельгия Украина армиясига ёрдам кўрсатиш учун 8 миллион евро ажратади, дейилади федерал ҳукуматнинг пайшанба куни эълон қилинган коммюникесида.
“Бельгия Украина қуролли кучларига НАТО каналлари орқали биринчи (тиббий) ёрдам учун материаллар, қишки кийим-кечак, тунги кўриш асбоблари ва дори-дармонларни етказиб бериш учун 8 миллион евро миқдорида ёрдам беради”, — дейилади РТБФ телеканали ҳукумат баёнотида.
"Қиш можаронинг потенциал ҳал қилувчи босқичи бўлишини ваъда қилмоқда", - деди Бельгия ташқи ишлар вазири Аджа Лабиб ушбу ёрдам ҳақида.
Шу муносабат билан, унинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.