Бельгия ҳукумати босиб олинган Фаластин ҳудудларидан товарлар импорт қилишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Belga ахборот агентлиги маълумотига кўра, мазкур қарор ёзги таътил олдидан ўтказилган Вазирлар Кенгашининг сўнгги йиғилишида қабул қилинган.
Йиғилиш тун ярмигача давом этган бўлиб, унинг якунлари бўйича босиб олинган Фаластин ҳудудларидан импортни тақиқлашга келишиб олинган.
Ҳозирча ушбу тақиқни амалга ошириш механизми ва унинг ҳуқуқий тартиби бўйича батафсил маълумотлар эълон қилинмаган.