Бельгия Адлия вазири Винсент Ван Квикенборн ва унинг оиласи уюшган жиноятчиликнинг янги таҳдидлари туфайли полициянинг қаттиқ ҳимоясига олинган.
Бу ҳақда унинг ўзи видеомурожаатида маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
“Буларнинг барчаси мамлакатимиз уюшган жиноятчиликка қарши олиб борилаётган ва бу борада катта муваффақиятларга эришаётгани билан боғлиқ”, — деди вазир.
Бироқ у вазиятнинг тафсилотларини ошкор эта олмаслигини таъкидлади.