Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Беларуслик спортчи Япониядан ўз ватанига қайтишдан бош тортди

Беларуслик спортчи Япониядан ўз ватанига қайтишдан бош тортди

24 ёшли Беларуслик спортчи Токиодаги Олимпия ўйинларидан фойдаланган ҳолда, ўз ватанига қайтмасликнинг имкониятидан фойдаланиб кўришга ҳаракат қилди. Сўнгги кунларда спортчи Кристина Симановская Aвстриянинг Токиодаги элчихонасидан бошпана сўрашга уринган.

Кейинроқ у маҳаллий полиция томонидан ҳибсга олинди, бироздан кейин эса қўйиб юборилди.

Симановскаяни қўллаб -қувватловчи оппозиция гуруҳлари спортчининг ҳаёти Беларусда хавф остида эканлигини айтишган.

Симановская кейинроқ ўз мурожаатида Минскка мажбурий депортация қилинишидан қўрқаётганини таъкидлаган.

Aввалроқ Беларус президенти Aлександр Лукашенко спортчиларга медалларсиз уйга қайтмасликни айтган эди. Унинг сўзларига кўра, спортчилар турист сифатида дам олгани эмас, балки ватан шаънини ҳимоя қилиш учун Олимпиадага боришган.

Киритилди: 10:38 02.08.2021. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!