Беларус дипломатларининг барчаси Сурияни тарк этди.
Бу ҳақда Беларус ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) хабар берди.
Беларус Ташқи ишлар вазирлиги россиялик ҳамкасбларига дипломатларининг қайтишини таъминлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ Россия томони Дамашқдаги дипломатик ваколатхонаси ходимларининг бир қисмини эвакуация қилишга қарор қилган эди.