Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Беларуcь таълим вазири Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ташриф буюрди

Беларуcь таълим вазири Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ташриф буюрди

14 сентябрь куни Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Беларусь давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этаётган ўзбек-белорус қўшма факультетининг очилишига тайёргарлик жараёни билан танишди.

Қўшма факультет учун яратилган шароитлар билан танишган Игорь Карпенко ўзбек-беларусь қўшма факультети талабалари учун 150 номдаги ўқув адабиётларини етказиб бериш режалаштирилаётгани тўғрисида маълум қилди. Шунингдек, қўшма факультет талабалари учун икки давлат профессор-ўқитувчилари ҳаммуаллифлигида янги ўқув адабиётларини яратиш масаласи муҳокама ҳам қилинди.

Игорь Карпенко университетдаги таълим учун яратилган шароитлар билан танишиш асносида университетнинг биология, кимё лабораториялари, кенг имкониятларга эга ахборот ресурс марказини кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Ўзбек-беларусь илмий маркази ҳамда қўшма факультет ташкил этилиши муносабати билан 18 сентябрь куни Белорусь давлат педагогика университети вакилларининг юртимизга ташрифи кутилмоқда.

Киритилди: 11:15 15.09.2018. Ўқилди: 1395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!