Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бектемир Мелиқўзиевдан навбатдаги ғалаба

Бектемир Мелиқўзиевдан навбатдаги ғалаба

Профессионал бокснинг супер ўрта (76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида америкалик Клэй Коллардга (4-2-3, 1 КО) қарши рингга чиққан Бектемир Мелиқўзиев яна муддатидан аввал ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик боксчи 8 раундга мўлжалланган рейтинг жангининг тўртинчи раундида рақибини дастлаб нокдаун ҳолатига туширди, раунд давомидаги навбатдаги кучли зарбадан сўнг рақиб яна рингга қулади ва ҳакам жангни тўхтатди.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев шу йилнинг апрелидан буён Америкада «Мир бокса» промоутерлик клуби таркибида машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Унинг мураббийлари Жоэл Диас ва Антонио Диас ҳисобланади.

 

Киритилди: 09:16 03.11.2019. Ўқилди: 2163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!