Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди

Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев АҚШга йўл олди.

Ҳозирча унинг навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши ўтказилиши маълум эмас. Чарм қўлқоп устамиз АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳарчасида Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Ботир Аҳмедов билан бирга машғулотларни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангини 21 апрель куни франциялик Пьер Юбер Дибомбега қарши ўтказиб, рақибини 7-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

Киритилди: 17:24 29.06.2024. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!