Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бекободда ичида йўловчилари бўлган “Исузу” автобуси ағдарилиб кетди

Бекободда ичида йўловчилари бўлган “Исузу” автобуси ағдарилиб кетди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида “Исузу” автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

ИИВ матбуот хизматининг билдиришича, ҳодиса 2 февраль куни соат тахминан 12:00 ларда шаҳарнинг Меъмор кўчасида жойлашган айланма ҳаракатланиш жойида содир бўлган. ЙТҲга автобуснинг техник носозлиги, яъни автобус олд шинасининг тормозланиб қолиши сабаб бўлган.

Қайд этилишича,  автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган. Улардан 3 нафари тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига, 1 нафари эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига юборилган.

Автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланаётган бўлган.  Ҳайдовчи ҳаракатланиш вақтида ҳушёр ҳолатда бўлгани айтилмоқда.

Киритилди: 21:20 02.02.2020. Ўқилди: 3643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!