Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Беҳаёни ғийбат қилса бўладими?

Беҳаёни ғийбат қилса бўладими?

Беҳаё, яъни уялмасдан ҳар қандай гуноҳни қилаверадиган, қаттиқ гапириб танбеҳ берган кишининг сўзидан ҳам таъсирланмайдиган шарму ҳаёсиз, уятсиз кишини ғийбат қилиш мумкин.  

Байт:
Каҳтеҳе ғийбатҳе уски ҳан рава,
Гар каре кўйи кабаир бар мала.

Маъноси: Айтадиларки, гуноҳи кабираларни бемалол қиладиган кишини ғийбат қилиш раводир.

Шунинг учун саҳобийлар (розияллоҳу анҳум) Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қотилларини ғийбат қилар ва уларга лаънат айтар эдилар. Чунки улар ўта даражада беҳаё бўлиб, ҳатто, ўз айбларини фазилат деб билардилар.

Ҳадис. «Ҳаё пардасини ташлаган (уят ниқобини юзидан олган) кишини ғийбат қилиш дурустдир».  *3

Ҳикоя. Ҳазрат Ҳусайн розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганларидан сўнг ироқлик бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан кийимга теккан чивин қони ҳақида (у кийимда намоз ўқиса бўладими ёки йўқми деб) сўради. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Буни кўринглар, чивин қони ҳақида сўраяпти, ваҳоланки, булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғилларини қатл қилдилар.

Ҳолбуки, Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ҳасан ва Ҳусайн икковлари менинг дунёдаги икки райҳонимдир», деганларини эшитганман”, дедилар. *1

Ироқликлар бу қабиҳ ишларини беҳаёларча, ҳеч тап тортмай амалга оширганлари учун Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уларнинг ҳамюртига таъна ва маломат маъносида бу гапни гапирдилар. Бу ҳикоя беҳаё кишини ғийбат қилиш жоизлигига ҳам далил, ҳам мисолдир.

1 «Сунани Термизий», 3770 -ҳадис.
3 Суютий, «Жомеъи сағийр», 8525-ҳадис.

Киритилди: 10:50 25.01.2020. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!