12 май куни собиқ футболчи Линекер инстаграмдаги саҳифасида Фаластин тарафдорларининг «Сионизмни икки дақиқада тушунтириш» сарлавҳали рилсини жойлаштирган. Видеода антисемитизм руҳидаги ҳақоратли штамп сифатида қабул қилинадиган каламушлар тасвири ҳам бўлган.
Кўп ўтмай видео ўчирилган, 14 май куни эса Линекер «сўзсиз» узр сўраган. У рамзнинг аҳамияти ҳақида ҳеч нарса билмагани ва «муаммо моҳиятини англаган заҳоти» постни ўчириб ташлаганини айтган. «Мен ҳеч қачон онгли равишда антисемитизм руҳидаги ниманидир бўлишмаган бўлардим, бу менинг эътиқодимга зид», – деган у.