Ўтган ҳафта суд ўта ўнг “Миллий бирлашув” партияси етакчиси Марин Ле Пенни маблағларни ноқонуний сарфлагани учун айбдор деб топди ва давлат лавозимларини эгаллаш, жумладан, сайловларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Бу Ле Пенга 2027 йилги президентлик сайловида номзодини қўйишига тўсқинлик қилиши мумкин. Франциядаги ўта ўнг қараш тарафдорлари якшанба куни сиёсатчини қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказишни режалаштирмоқда.
“Миллий бирлашув” партияси ўз етакчиси устидан чиқарилган суд ҳукмидан сўнг партияга минглаб янги аъзолар қўшилганини маълум қилди, бироқ бу даъволар ҳозирча тасдиқлангани йўқ.
“Франция халқи, келинглар, озодликни ҳимоя қилиш, демократияни сақлаб қолиш ва Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш учун ҳаракат қилайлик!" дейилади “Миллий бирлашув” партияси баёнотида.