Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Байрутда Ҳизбуллоҳнинг 16 қўмондони ўлдирилди

Байрутда Ҳизбуллоҳнинг 16 қўмондони ўлдирилди

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ шиа террор ташкилоти Байрутга кечаги зарба натижасида Иброҳим Ақилдан ташқари ушбу гуруҳнинг яна 15 нафар юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини тасдиқлади.

Улар орасида Радуан ташкилотининг элита бўлинмаси қўмондони Аҳмад Ваҳбий ва ушбу тузилма қўмондонлигининг бошқа вакиллари ҳам бор эди. Радуан Ҳизбуллоҳнинг энг жанговар бўлинмаси ҳисобланади, унинг сони беш минггача жангчи бўлиши мумкин.

Иброҳим Ақил ва бошқа қўмондонларнинг ўлдирилиши сўнгги бир неча кун ичида жангарилар қўлидаги пейжерлар ва рационларнинг портлаши ортидан Ҳизбуллоҳга берилган сўнгги зарба бўлди. Ғарб шарҳловчиларининг фикрича, Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши кенг кўламли операцияси тез орада бошланади.

Киритилди: Бугун 14:11. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!