Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Байер» «Бавария»га тегишли рекордни янгилади

A A A
«Байер» «Бавария»га тегишли рекордни янгилади

Германия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Байер» ва «Майнц» жамоалари ўртасида ўйин Хаби Алонсо шогирдларининг ғалабаси билан тугади.

Бу ўйиндан сўнг леверкузенликлар Бундеслига жамоалари орасида янги рекорд ўрнатишди: «Байер» барча мусобақалар доирасида 33 та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти. Жамоа бу учрашувларда 29 ғалаба ва 4 дуранг қайд этди.

Бу борада аввалги рекорд «Бавария»га тегишли бўлиб, бу жамоа 2019-2020 йилларда кетма-кет 32 та ўйинни мағлубиятсиз якунлаганди.

«Байер» кейинги турни 3 март куни «Кёльн»га қарши ўтказади.

Киритилди: 09:36 24.02.2024. Ўқилди: 990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар