Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байденга таҳдид қилган америкалик отиб ўлдирилди

A A A
Байденга таҳдид қилган америкалик отиб ўлдирилди

Федерал қидирув бюроси (ФТБ) АҚШ президенти Жо Байденга қарши онлайн таҳдидлар ёзган одамни отиб ўлдирди. Бу ҳақда 9-август куни NBC телекомпанияси маълум қилди.

Расмийларга кўра, эркак 9-10 август кунларига режалаштирилган президентнинг Ютага ташрифи чоғида уни ўлдириш билан таҳдид қилган. Нашрларда у снайпер қуролини тайёрламоқчи эканлигини айтган, шунингдек, Юта "снайпер Байденни отган жой" сифатида машҳур бўлишига умид билдирган.

Юта штатидаги суд таҳдидларга асосланиб, ФҚБга у одамни ҳибсга олиш ва унинг уйида тинтув ўтказиш учун ордер берди. Бюро ходимлари Крейг Робертсоннинг уйига етиб келганида, отишма содир бўлиб, эркак ўлдирилган.

Телеканал маълумотларига кўра, ФҚБ ходимларидан ҳеч бири жабрланмаган.

Киритилди: 11:52 10.08.2023. Ўқилди: 2106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда