Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Байдендан Пекин-2022 Олимпиадасини бойкот қилиш сўралди

A A A
Байдендан Пекин-2022 Олимпиадасини бойкот қилиш сўралди

АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жон Кетко АҚШ президенти Жо Байденни 2022 йилги Пекин Олимпиадасини бойкот қилишга чақирди.

Сиёсатчи ХХР расмийларининг уйғурларга нисбатан ҳаракатлари Америка қадриятларига зид эканлигини айтган.

«Геноцидни очиқдан-очиқ амалга ошираётган мамлакатда Олимпиадада иштирок этиш нафақат ушбу умумий қадриятларга путур етказади, балки эркин ва адолатли жамият учун ҳаракат қилаётганларнинг барчасига берилган ваъдаларга соя солади», деган Кетко очиқ хатида.

Пекин Қишки Олимпиада ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:44 23.02.2021. Ўқилди: 2291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар