Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байден Хитой билан муносабатларни қайта кўриб чиқмоқда

A A A
Байден Хитой билан муносабатларни қайта кўриб чиқмоқда

AҚШ президенти Жо Байден маъмурияти мамлакатнинг Хитой билан муносабатларини, шу жумладан савдо соҳасидаги муносабатларини қайта кўриб чиқмоқда. Ушбу баёнотни Оқ уйнинг матбуот котиби Жен Псаки қилди.

Унинг сўзларига кўра, аввалги маъмурият томонидан қилинган барча қадамлар энди миллий хавфсизликка бўлган муносабат нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилмоқда.

Масалан, Хитой билан собиқ президент Дональд Трамп томонидан тузилган савдо битими қайта ўрганилмоқда.

Псаки янги маъмурият Пекин билан муносабатларга кучли позициядан ёндашишни режалаштираётганига аниқлик киритди. "Бу америкалик иттифоқчилар ва шериклар билан Вашингтон Хитой билан қандай ишлашини мувофиқлаштириш ва муҳокама қилишни ўз ичига олади", дея тушунтирди Оқ уй вакили.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил бошида AҚШ ва Хитой кенг қамровли битимнинг "биринчи босқичига" киришди. Унинг шартларига кўра, Пекин асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан кўпроқ Aмерика маҳсулотларини сотиб олишга ваъда берди. Бироқ, келишувларнинг амалга оширилишига коронавирус тўсқинлик қилди.

Киритилди: 13:00 30.01.2021. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда