Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Байден ва Путинни Швейцариянинг мингта аскари қўриқлайди

A A A
Байден ва Путинни Швейцариянинг мингта аскари қўриқлайди

Швейцариянинг мингта аскари Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг Женевадаги учрашуви учун хавфсизликни таъминлайдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Швейцария ҳукумати Женевага минглаб ҳарбий хизматчиларни юборишни маъқуллади. Маълум қилинишича, ҳарбийлар хорижий миссияларни қўриқлайди ва Женева полициясини ҳаво ва сув транспорти билан таъминлайди.

Швейцария ҳукумати таъкидлашича, бу мамлакат учун қўшимча харажатларни талаб қилмайди, чунки у бюджет ҳисобидан қопланади.

Аввалроқ Путин ва Байденнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтадиган Женевадаги "Ла Гранж" боғи тиканли симлар билан ўралганлиги ва учрашув давомида Женева осмони ёпилиши ҳақида хабар берилган эди.

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден учрашуви 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:40 11.06.2021. Ўқилди: 2720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда