Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, танаффусларни ҳисобга олган ҳолда Женевадаги Россия-АҚШ саммитининг давомийлиги тахминан 4-5 соат давом этиши режалаштирилган.
“Танаффуслар ва форматдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки музокаралар тўрт-беш соатга мўлжалланган”, – деди Кремл вакили Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден учрашуви учун қанча вақт режалаштирилганлиги ҳақидаги саволга.
Шу билан бирга, Песков Россия Федерацияси ва АҚШ раҳбарларининг матбуот анжуманлари икки мамлакат саммити якунларига тўғри келадими ёки йўқлигини билмаслигини айтди.
“Жаноб Байденнинг матбуот анжумани бўладими ёки йўқлигини билмайман, лекин мен сизга расмий равишда Владимир Путиннинг матбуот анжумани учрашувдан кейин ўтказилишини тасдиқлашим мумкин”, деди Песков.