АҚШ президенти Жо Байден тўрт йилдан камроқ вақт ичида 532 кун таътилда бўлди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда .
Нашрнинг қайд этишича, бу Байден Оқ уй раҳбари сифатида ўтказган 1326 куннинг қарийб 40 фоизини ташкил қилади.
Республикачилар Миллий Қўмитасининг маълумотларига кўра, йилига 11 та таътил куни оладиган Америка Қўшма Штатларининг ўртача фуқароси шунчалик кўп таътил кунларини тўплаш учун тахминан 48 йил керак бўлади.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШнинг собиқ президентлари Роналд Рейган ва Барак Обама икки президентлик муддатининг атиги 11 фоизини дам олган.