АҚШ президенти Жозеф Байден уйига қайтиб кела олмаслигини айтди, чунки унинг квартираси хавфсизлик хизматлари томонидан "чалкашлик билан" алғов-далғов қилинган.
Бу ҳақда у Рехобот-Бичдаги Авлиё Эдмунд черковини зиёрат қилганидан сўнг журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Учрашувнинг қисқача мазмуни Оқ уй сайтида эълон қилинган.
“Айтганча, шунинг учун мен бугун бу ерда фақат бир кунман. Мен меҳнат таътилидаман. Йўқ, ундай эмас. Менинг борадиган уйим йўқ. Хавфсизлик хизмати уйимни хавфсизлик мақсадида яхши маънода талон-тарож қилишди. Шундай қилиб, Делаверга келганимда, бошқа борадиган жойим йўқ. Мен бу ерда бор-йўғи бир кунман”, деди Оқ уй раҳбари.