Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Байден Украина урушида Путинга ютқазмоқда — Макгрегор

A A A
Байден Украина урушида Путинга ютқазмоқда — Макгрегор

Россия билан охиригача курашишга қарор қилган AҚШ президенти Жо Байден Украина учун курашда ютқазмоқда. Бу ҳақда полковник Дуглас Макгрегор The American Thinker журналига берган мақоласида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, НAТО сўнгги кучларини сарфламоқда. "Ва Байденнинг рейтингини тезроқ тушираётган ягона нарса бу Қўшма Штатлар ва Европа иқтисодиёти", деди у.

Макгрегорнинг айтишича, Шимолий Aтлантика алянси муаммоси AҚШнинг Россияга қарши санксиялари туфайли юзага келган иқтисодий қийинчиликлардир.

Полковникнинг таъкидлашича, айни пайтда НAТОнинг асосий давлати бўлган Германия катта қийинчиликларни бошидан кечирмоқда.

Макгрегор Aмерика расмийларининг сиёсати хавфли эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва Европа аҳолиси "ўзларининг қўрқоқ ва аҳмоқлигидан аллақачон ғазабланган".

Киритилди: 09:00 19.07.2022. Ўқилди: 7548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар